+99871 268-04-50
Ишонч телефонлари
Ишлаш вақти: 09:00 дан 18:00 гача
Қабул кунлари: Душанбадан Жумагача


БОШЛИҚ ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНАСИ

Инспекция фаолияти

«ЎЗДАВНЕФТГАЗИНСПЕКЦИЯ» ТАРИХИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 14 январдаги “Ўзбекнефтгаз” нефть ва газ саноати миллий корпорацияси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида”ги 31 – сон қарори    1-банди 8-хатбошига асосан “Ўздавнефтмаҳсулот” акционерлик бирлашмасининг давлат нефть инспекцияси бош бошқармаси ва “Ўзбекгазсаноат” бирлашмасининг Ўрта Осиё газ-техника маркази бирлаштирилган ва Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш “Ўзнефтгазинспекция” (Ўзнефтгазназорат) давлат инспекцияси ташкил этилиб, бевосита “Ўзбекнефтегаз” Миллий холдинг компаниясига бўйсундирилган.

2000 йилнинг 8 июнида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон нефть махсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекциясини ташкил этиш тўғрисида”ги 220-сон қарори билан “Ўзнефтгазинспекция” негизида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан, фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси (“Ўздавнефтгазинспекция”) ташкил этилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика давлат бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида” 2003 йил  9 декабрдаги ПФ-3358-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда нефть маҳсулотлари ва газни қазиб олиш, ишлаб чиқариш, сотиш ва улардан фойдаланишда белгиланган тартибга ва технология талабларига риоя этилишини назорат қилиш даражасини ошириш мақсадида  2004 йилнинг 13 июлида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 328-сон қарори билан “Ўздавнефтгазинспекция”га давлат бошқарув органи мақоми берилган.

ВАЗИФАЛАРИ

Қуйидагилар «Ўздавнефтгазинспекция»нинг вазифалари ҳисобланади:

  • нефть маҳсулотлари ва газ сотиш ҳамда улардан фойдаланиш бўйича қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг бажарилишини назорат қилиш;
  • энергияни тежовчи давлат дастурларини, нефть, газ, газ конденсати ва уларни қайта ишлаш маҳсулотларидан фойдаланиш масалалари бўйича лойиҳалар ва тадбирларни амалга ошириш;
  • нефть, газ ва газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш, узатиш, сақлаш объектларини (қурилмаларини) монтаж қилиш ва улардан фойдаланишда технология талабларига риоя этилишини назорат қилиш;
  • нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланиш, уларни сотиш, шунингдек нефть, газ ва газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш, узатиш, сақлаш объектларини (қурилмаларини) монтаж қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш.

ФУНКЦИЯЛАРИ

«Ўздавнефтгазинспекция» ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:

  • юридик шахслар томонидан нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланилишини, уларнинг сотилишини, сифат ва миқдор жиҳатидан сақланишини, шунингдек нефть, газ ва газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш, узатиш, сақлаш объектларини (қурилмаларини) монтаж қилиш ва улардан фойдаланишда технология талабларига риоя этилишини белгиланган тартибда текширади;
  • газдан белгиланган мақсаддан ташқари фойдаланилишига йўл қўймаслик ҳамда мулкчилик шаклларидан қатъи назар, газ истеъмолчилари (аҳолидан ташқари) ўзбошимчалик билан ўрнатиб олган газдан фойдаланиш қурилмаларини аниқлаш юзасидан газ сотувчи ташкилотлар ва газ узатиш ташкилотлари ишларини белгиланган тартибда назорат қилади;
  • юридик шахсларнинг ёнилғи истеъмол қилувчи қурилмаларида ишга тушириш ва режим-созлаш ишларини бажариш сифатини белгиланган тартибда текширади;
  • энергияни тежовчи давлат дастурларини, нефть, газ, газ конденсати ва уларни қайта ишлаш маҳсулотларидан фойдаланиш масалалари бўйича лойиҳалар ва тадбирларни ишлаб чиқишда қатнашади ва уларнинг амалга оширилишини назорат қилади;
  • нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланиш, уларни сотиш, шунингдек нефть, газ ва газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш, узатиш, сақлаш объектларини (қурилмаларини) монтаж қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича зарур норматив ҳужжатларни ишлаб чиқишда қатнашади, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда уларга розилик беради;
  • «Ўздавнефтгазинспекция» ваколатига кирувчи масалалар бўйича норматив ҳужжатлар ва қоидалар юзасидан эксперт хулосалар беради ҳамда уларни келишиб олади;
  • Вазирлар Маҳкамасининг нефть, газ ҳамда газ конденсати қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш, нефть маҳсулотларини сотиш, магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолиятини лицензиялаш комиссиялари ишида қатнашади;
  • нефть маҳсулотларини АЁҚШ ва мой алмаштириш шохобчалари орқали сотиш фаолиятини лицензиялаш бўйича ҳудудий комиссиялар ишчи органи функцияларини бажаради;
  • нефть-газ тармоғи технологик объектларининг ишдан чиқиш сабабларини текшириш комиссияларининг ишида, кўрсатиб ўтилган объектлар ишдан чиқишининг олдини олиш ва уларнинг ишончлилигини ошириш тадбирларини ишлаб чиқишда қатнашади;
  • аттестация комиссиялари ҳамда нефть-газ технологик объектларини, нефть базаларини, АЁҚШ, АКГТШ ва АГҚШларни лойиҳалаш, монтаж қилиш, созлаш ва фойдаланишга топширишни амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектлар муҳандис-техник ходимларининг нормалар ва қоидаларга доир билимларини текшириш комиссиялари ишида қатнашади;
  • қурилиш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш тугалланганда ёқилғидан фойдаланувчи бир йилда 100 000 ва ундан ортиқ кубометр табиий газдан фойдаланувчи корхоналар ва нефть-газ технологик объектлари (қурилмалар)га асбоб-ускуналарни комплекс синаб кўриш, режим-созлаш ишлари ва табиий газ восита сифатида қўлланганда газ қувурларини тозалаш ишлари учун газ узатишга рухсатнома беради.
  • қурилиши тугалланган нефть-газ технологик объектлари, нефть ва газ қудуқлари, нефть базалари, автоёнилғи қуйиш шохобчалари, автомобилларга компрессор воситасида газ тўлдириш шохобчалари ва автомобилларга газ тўлдириш шохобчаларини техник кўрикдан ўтказади ва уларни фойдаланишга қабул қилиш комиссиялари ишида иштирок этади.

"Ўздавнефтгазинспекция" юкланган вазифаларни тизимли равишда ташкил этиш ишларини янада яхшилаш бўйича техник кенгаш таркиби

Кенгаш раиси, "Ўздавнефтгазинспекция" бошлиғи – Л.Акбарходжаев

Кенгаши раиси ўринбосари, "Ўздавнефтгазинспекция" бошлиғи ўринбосари – Н.Маҳмудов

Кенгаш аъзолари:

Бош ҳисобчи – Т.Нуритдинов

Инспекция бош технологлари – Х.Исмоилов.

Марказий инспекторлик бўлими бош технологи – Ш.Норбеков

Сирдарё ҳудудий бўлими бош технологи – А.Ўролов

Бухоро ҳудудий бўлими бош технологи – Ю.Бахронов

Техник кенгаш котиби, Таҳлил ва нормативлар ва ишларни ташкил этиш бўлими бош технологи – Р.Маннонов

Юклаб олиш

Давлат бошқарув органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро хамкорлиги

  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 13 июлдаги 328 – сон қарори 4-иловасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги нефт маҳсулотлари ва газдан оқилона фошдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси “Ўздавнефтгазинспекция” ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисоб беради.
  • "Ўздавнефтгазинспекция" ўз фаолиятини ҳукумат қарорлари ва топшириқларига асосан топшириқ маъзмунига кўра белгилаб берилган давлат бошқаруви бошқа органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси “Ўздавнефтгазинспекция” ташкилий тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 13 июлдаги № 328-сон Қарорининг 1-иловасига,  марказий аппаратининг тузилмаси 2-иловасига, ҳудудий бўлимининг намунавий тузилмаси 3-иловасига ҳамда фаолияти 4-иловасига асосан ташкиллаштирилади.

Сайтни ишлаб чиқиш бўйича ҳамкор Sarkor Solutions