+99871 268-04-50
Ишонч телефонлари
Ишлаш вақти: 09:00 дан 18:00 гача
Қабул кунлари: Душанбадан Жумагача


БОШЛИҚ ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНАСИ

Ишонч телефонлари

Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 5 майдаги "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги ЎРҚ-369-сон Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4725-сон фармони ҳамда бошқа меёрий ҳужжатлар ижросини таъминлаш мақсадида инспекция раҳбар ходимлари, марказий аппарати, марказий ва ҳудудий бўлимларида "Ишонч телефонлари” ташкил этилган бўлиб, ушбу телефон номерлари орқали жисмоний ва юридик шахслар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишлари ва муаммоли масалалар ечими юзасидан аризалар беришлари мумкин.
"Ишонч телефонлари”га ҳафтанинг иш кунларида ҳар куни (байрам кунларидан ташқари) соат 9.00 дан 18.00 гача (13.00 дан 14.00 гача тушлик) мурожаат этишлари мумкин.

“Ўздавнефтгазинспекция” ишонч телефонлари Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 3 декабрдаги № ЎРҚ-378-сон “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 31 мартдаги № 73-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида  “Ўздавнефтгазинспекция”нинг 2015 йил 22 апрелдаги № 43-сон буйруғи билан тасдиқланган  “Ўздавнефтгазинспекция”да жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисида НИЗОМ”га асосан ташкил этилган бўлиб, унда жисмоний ва юридик шахлар мурожаатлари билан ишлаш тартиби белгилаб берилган.

ЭСЛАТМА:

Жисмоний ва юридик шахслар диққатига!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси  (кейинги ўринларда «Ўздавнефтгазинспекция» деб аталади) нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланиш, уларни сотиш, шунингдек нефть, газ ва газ конденсати қазиб олиш, уларни қайта ишлаш, узатиш, сақлаш объектларини (қурилмаларини) монтаж қилиш ва улардан фойдаланишда технология талабларига риоя қилиниши устидан давлат назорати соҳасидаги махсус ваколатли давлат бошқаруви органи ҳисобланади.

Қуйидагилар «Ўздавнефтгазинспекция»нинг вазифалари ҳисобланади:

нефть маҳсулотлари ва газ сотиш ҳамда улардан фойдаланиш бўйича қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг бажарилишини назорат қилиш;

нефть, газ ва газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш, узатиш, сақлаш объектларини (қурилмаларини) монтаж қилиш ва улардан фойдаланишда технология талабларига риоя этилишини назорат қилиш;

«Ўздавнефтгазинспекция» ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:

юридик шахслар томонидан нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланилишини, уларнинг сотилишини, сифат ва миқдор жиҳатидан сақланишини, шунингдек нефть, газ ва газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш, узатиш, сақлаш объектларини (қурилмаларини) монтаж қилиш ва улардан фойдаланишда технология талабларига риоя этилишини белгиланган тартибда назорат қилиш;

газдан белгиланган мақсаддан ташқари фойдаланилишига йўл қўймаслик ҳамда мулкчилик шаклларидан қатъи назар, газ истеъмолчилари (аҳолидан ташқари) ўзбошимчалик билан ўрнатиб олган газдан фойдаланиш қурилмаларини аниқлаш юзасидан газ сотувчи ташкилотлар ва газ узатиш ташкилотлари ишларини белгиланган тартибда назорат қилади;

қурилиш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш тугалланганда ёқилғидан фойдаланувчи бир йилда 100 000 ва ундан ортиқ кубометр табиий газдан фойдаланувчи корхоналар ва нефть-газ технологик объектлари (қурилмалар)га асбоб-ускуналарни комплекс синаб кўриш, режим-созлаш ишлари ва табиий газ восита сифатида қўлланганда газ қувурларини тозалаш ишлари учун газ узатишга рухсатнома беради.

Изоҳ: “Ўздавнефтгазинспекция” нинг “ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИ” га юқорида қайд этилган масалалар бўйича мурожаат этишингизни илтимос қиламиз.


Бўлимлар

Телефон

Раҳбарият

(0-371) 267-56-01

МАРКАЗИЙ АППАРАТ

Нефть махсулотларидан фойдаланишни назорат қилиш марказий инспекторлик бўлими

(0-371) 268-22-42

Нефть -газ объектларини монтаж килиш ва улардан фойдаланишда ехнология талабларига риоя этилишини назорат қилиш марказий инспекторлик бўлими

(0-371) 267-23-46

Табиий газдан фойдаланишни назорат қилиш марказий инспекторлик бўлими

(0-371) 267-28-17

Тахлил, нормативлар ва ишларни ташкил этиш бўлими

(0-371) 267-35-30

ХУДУДИЙ БЎЛИМЛАР

Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими

(0-361) 224-25-04

Андижон ҳудудий бўлими

(0-374) 234-01-41

Хоразм ҳудудий бўлими

(0-362) 223-01-10

Фарғона ҳудудий бўлими

(0-373) 226-00-60

қашқадарё ҳудудий бўлими

(0-375) 221-04-03

Наманган ҳудудий бўлими

(0-369) 223-03-73

Навоий ҳудудий бўлими

(0-436) 223-40-78

Бухоро ҳудудий бўлими

(0-365) 221-51-41

Жиззах ҳудудий бўлими

(0-372) 222-80-29

(0-372) 222-79-94

Самарқанд ҳудудий бўлими

(0-366) 233-63-63 

(0-366) 234-27-07

Сурхондарё ҳудудий бўлими

(0-376) 223-09-96

Тошкент вилоят ҳудудий бўлими

(0 371) 267-29-31

Тошкент шаҳар бўлими

(0-371) 268-09-49

Сирдарё ҳудудий бўлими

(0-367) 225-14-18

Тошкент кимё-назорат лабораторияси бўлими

(0-371) 274-78-79


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш Давлат инспекцияси “Ўздавнефтгазинспекция”нинг “Ишонч телефони”иш

Т А Р Т И Б И

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш Давлат инспекцияси “Ўздавнефтгазинспекция”нинг (кейинги ўринларда – “Ўздавнефтгазинспекция” деб юритилади) “Ишонч телефони” мазкур иш тартиби “Ишонч телефони”га (+99871-268-04-50) тушган мурожаатларнинг қабули, қайд этилиши ва кўриб чиқилиши тартибини белгилайди.

I.Умумий қоидалар.

1.1. “Ишонч телефони” (+99871-268-04-50) “Ўздавнефтгазинспекция”нинг жисмоний ва юридик шахслар билан уларнинг мурожаатлари бўйича бевосита алоқада бўлиш воситасидир.

1.2.Ушбу Иш тартибида қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

“Ишонч телефони”ни техник жиҳатдан таъминланиши – “Ишонч телефони”ни ўрнатиш ва иш ҳолатида сақлаш.

Навбатчи – “Ишонч телефони” орқали келиб тушадиган мурожаатларни қабул қилувчи, қайд этувчи ва ҳужжатлаштирадиган “Ўздавнефтгазинспекция” томонидан тайинланган ваколатли мансабдор шахс;

Жисмоний ва юридик шахс – “Ишонч телефони”га мурожаат этган шахс.

II. “Ишонч телефони” тармоғини ишлашини таъминлаш учун зарур ишчи кучи ва пул маблағлари

2.1. «Ишонч телефони” иши бўйича умумий раҳбарликни “Ўздавнефтгазинспекция”нинг Назорат ва ҳужжатлар билан таъминлаш бўлими бошлиғи амалга оширади. “Ишонч телефони”дан тушган мурожаатни бевосита қабул килиш, қайд этиш, таҳлил этиш ҳамда ҳужжатлаштиришни таъминлаш ишларини Навбатчи амалга оширади.

2.2. “Ишонч телефони”нинг ишлаши куннинг иш вақтида таъминланади. Ушбу мақсадда “Ишонч телефони” тизими уни нормал ҳолатда ишлашига имкон берувчи “Ўздавнефтгазинспекция”нинг махсус ажратилган ва тегишли равишда жиҳозланган хизмат хонасида ўрнатилади.

2.3. “Ўздавнефтгазинспекция”:

“Ишонч телефони” ишига масъул шахс тайинланишини;

“Ишонч телефони”га тушадиган мурожаатларни қабул қилиш, таҳлил этиш ва ҳужжатлаштирилишини, ҳар кунги мурожаатларни матн шаклига келтиришни;

“Ишонч телефони”дан олинган мурожаатлар, телефон орқали сўровлар матнини “Ўздавнефтгазинспекция” бошлиғига тақдим этилишини;

ёзиб олинган ахборотни сақланишини таъминлайди.

2.4. “Ишонч телефони” иши бўйича умумий раҳбарликни амалга оширувчи масъул шахс “Ишонч телефони”ни техник яроқлилиги ҳамда узлуксиз ишлашини таъминлайди (мулоқотни олиб бориш, телефон аппаратида трубкани қўйиш ҳолатини назорат қилади ва бошқалар).

2.5. “Ишонч телефони” рақами “Ўздавнефтгазинспекция”нинг расмий веб-сайтига (www.uzngi.uz), шунингдек, “Ўздавнефтгазинспекция” эгаллаб турган ҳамма кириши мумкин бўлган хона ва (ёки) бошқа ажратилган жойларда фаолияти тўғрисидаги ахборот билан ахборотдан фойдаланувчилар танишиши учун мўлжалланган ахборот стендлари ва (ёки) шундай мақсад учун мўлжалланган бошқа техник воситаларига жойлаштирилади.

III. “Ишонч телефони” орқали келган мурожаатларни қабул қилиш, ҳужжатлаштириш ва тегишли таркибий тузилмаларга жўнатиш.

3.1. “Ишонч телефони”га келадиган мурожаатларни қабул қилиш (+99871) 2680450 телефон рақами орқали амалга оширилади. Жисмоний ва юридик шахсларнинг “Ишонч телефони” орқали мурожаатларни қабул қилиш Навбатчи томонидан душанба кунидан жума кунигача (байрам кунларидан ташқари) соат 9:00 дан 18:00 га қадар амалга оширилади.

3.2.“Ишонч телефони” орқали мурожаатларни қабул қилиш реал вақт режимида Навбатчи ҳамда жисмоний ва юридик шахс ўртасидаги суҳбат шаклида амалга оширилади.

3.3. “Ишонч телефони” тизимида чақириқ сигнали келганда Навбатчи абонент билан суҳбатга киришади ҳамда унга “Ўздавнефтгазинспекция”га мурожаат қилиш, шунингдек, “Ишонч телефони” бўйича мурожаатни тақдим этиш тартибини тушунтиради.

3.4. Кўрсатилган маълумотлар эълон қилингандан кейин, Навбатчи мурожаат қилувчига ўзини таништиради: “Ўздавнефтгазинспекция”нинг “Ишонч телефони”, Сизни эшитаман”. Сўнгра у мурожаатнинг мазмунини диққат билан тинглайди. “Ишонч телефони” орқали мурожаат қилувчи билан суҳбат одатда мурожаат қилувчининг сўровлари ва Навбатчининг аниқлаштирувчи саволларини эркин усулда берилишидан ташкил топган бўлади. Агар мурожаат қилувчи саволнинг мазмунини аниқ етказиб беролмаса, Навбатчи мурожаатнинг моҳиятини инобатга олиб, мурожаат қилувчидан одоб билан сўровнома ўтказади.

3.5. Эркин суҳбат давомида Навбатчи мурожаат қилган жисмоний шахсни хулқини таҳлил этиб, унинг сўзида мумкин бўлган руҳий чекинишлар белгиларини аниқлайди, шунингдек, руҳий чекиниш аломатлари мавжуд шахсларни ахбороти ишончлилигини ҳам инобатга олиши керак. Алоқа қаердан уланганлигини ҳам аниқланади – чет элданми ёки Ўзбекистон ҳудудиданми. Кейинчалик, одоб билан Навбатчи мурожаат қилган шахсни саволларга жавоб бериш учун вақти мавжудлигини аниқлаштиради, телефон рақамини бераоладими ёки бошқа алоқа усули билан у билан боғланиладими, фамилия, исми ва отасининг исмини сўрайди. Агар унда бирон-бир ҳужжат ёки ҳужжатга оид материал мавжуд бўлса, жисмоний шахсга факс орқали ёки электрон почта орқали “Ўздавнефтгазинспекция”нинг расмий электрон манзилига юборишни таклиф этади.

3.6. Навбатчи томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг “Ишонч телефони”га мурожаатлари ҳужжатлаштирилади, яъни мурожаатлар қайд этилади ва ҳисоби юритилади. Мурожаат қайд этилганидан сўнг, уша кунидан кечиктирмасдан “Ўздавнефтгазинспекция” бошлиғига мурожаат матни бажарувчиларини тайинлаш учун берилади. Қайд этиш китоби рақамланади ва тикилиб, муҳрланади. (1-илова)

3.7. Навбатчи ҳар куни 18-00 ҳолатига “Ишонч телефони”га тушган мурожаатларнинг ягона маълумотини тайёрлайди.

3.8. Маълумотда “Ишонч телефони”га тушган мурожаатларни сони, хусусияти ва қисқача мазмуни акс эттирилади. (2-илова)

3.9. Мурожаатлар бўйича тузилган ягона маълумот кейинги кун соат 10-00 гача бошлиқ қабулхонасига тақдим этилади.

3.10. “Ўздавнефтгазинспекция”нинг Таҳлил, нормативлар ва ишларни ташкил этиш бўлимига ҳар чоракда “Ишонч телефони” орқали тушган мурожаатларни таҳлилини амалга оширади ва таҳлилни раҳбарга тақдим этади.

IV. “Ишонч телефони”га тушган мурожаатларни бирламчи баҳолаш.

4.1. “Ишонч телефони”га тушган мурожаатларни бирламчи баҳолаш қуйидаги мезонлар орқали амалга оширилади:

- мурожаатни “Ўздавнефтгазинспекция” ваколатига тегишлилиги;

- бошқарув ва оператив қарор қабул қилиш учун ахборотни тўлиқлилиги;

- мурожаатда кўрсатилган важларни ишончлилиги.

4.2. Навбатчи мурожаатни қабул қилиш давомида жисмоний шахсдан ўтказилган суҳбатда:

- мурожаатдаги ахборотни олинган жиҳатлари тўғрисида зарур маълумотларни ҳамда қўшимча маълумотларни йиғиш имконини берувчи манбалар доирасини аниқлаштиради;

- мурожаатда кўрсатилган ахборотдан бехабар бўлган, лекин аниқ ёрдам кўрсата оладиган ёки гувоҳ сифатида қатнашадиган кишиларни аниқлаштириш бўйича чора-тадбир кўриши лозим.

V. Жавобгарлик

5.1. Мурожаатлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик, шунингдек, ушбу Иш тартиби бўйича юклатилган вазифаларни бажармаслик белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади.

“Ишонч телефони” Иш тартибининг 3.6.-бандига 1-илова

“Ишонч телефони”га тушган мурожаатларни қайд этиш китоби

т/р

Сана ва вақт

Жисмоний ёки юридик

шахснинг

Ф.И.О. ёки номи

Жисмоний ёки юридик

шахснинг

манзили ва телефони

Мурожаат-

нинг

қисқача мазмуни

Бирламчи кўриб чиқиш

натижаси

Ижрочи Ф.И.О., олганлиги тўғрисида имзо, сана ва вақти

Мурожаат-нинг кўриб

чиқиш натижаси

“Ишонч телефони” Иш тартибининг 3.8.- бандига 2-илова

2015 йил “__” ________да қайд тушган мурожаатлар бўйича

тузилган ягона маълумот

“Ишонч

телефони”

орқали тушган мурожаат рақами

Мурожаат тушган сана

Қайд этиш санаси ва т/р

Жисмоний ёки юридик

шахснинг

Ф.И.О. ёки номи

Жисмоний ёки юридик

шахснинг

манзили ва телефони

Мурожаатнинг

қисқача мазмуни

Ижрочи

Юклаб олиш

Сайтни ишлаб чиқиш бўйича ҳамкор Sarkor Solutions