+99871 268-04-50
Ишонч телефонлари
Ишлаш вақти: 09:00 дан 18:00 гача
Қабул кунлари: Душанбадан Жумагача


БОШЛИҚ ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНАСИ

“Ўздавнефтгазинспекция” Жиззах худудий бўлими Ғаллаорол туманида фаолият кўрсатаётган МЧЖ ходимлари иштирокида учрашув ўтказди

“Ўздавнефтгазинспекция” Жиззах худудий бўлими Ғаллаорол туманида фаолият кўрсатаётган “ANTON-S”, “ALISHER”, “SHAROF OTA” ва “CHARLI TEXNO SERVIS” МЧЖ ходимлари иштирокида учрашув ўтказди.

Ушбу учрашувда иштирок этган МЧЖ ходимларига тушунтириш ишлари олиб борилди.

 Жумладан кун тартибидаги масалалардан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли химоя қилишни таьминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2015 йил 15 майдаги ПФ-4725-сон  ҳамда “Тадбиркорлик фаолиятини жадал ривожлантиришни таьминлашга, хусусий мулкни хар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жихатидан яхшилашга доир қўшимча чор-тадбирлар тўғрисида”ги 2016 йил 5 октябрдаги ПФ-4848-сон Фармонлари.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 11 декабрдаги     06/53-9-сон топшириғида Ўзбекистон Республикаси Бош Вазири ўринбосари Ғ.Ибрагимов томонидан 2015 йил 10 декабрда тасдиқланган “Автотраспорт воситаларида фойдаланилаётган газ баллонлари ускунасига боғлиқ авария ва бахтсиз ходисаларни олдини олиш комплекс чора-тадбири” ва унга киритилган ўзгартиришлар тўғрисида.

 Вазирлар Махкамасининг 2015 йил 11 ноябрдаги 326-сонли қарори ва «Ўздавнефтгазинспекция» ва “Саноатгеоконтехназорат” ДИ нинг ҳудудий бўлимлари билан келишилган, автомобилларга газ тўлдириш регламентига роия этилиши бўйича учрашув қатнашчиларига юқоридаги фармон ва қарорларнинг мазмун мохияти, бажарилиши лозим бўлган ишлар юзасидан тушунча ва кўрсатмалар берилди. Иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди хамда ишда фойдаланиш учун қулланма ва эслатмалар тарқатилди.

Сайтни ишлаб чиқиш бўйича ҳамкор Sarkor Solutions