+99871 253-27-96
Ишонч телефонлари
Ишлаш вақти: 09:00 дан 18:00 гача
Қабул кунлари: Душанбадан Жумагача


“Ўздавнефтгазинспекция” Наманган вилоят бўлими мутахассислари томонидан суюқ газ ҳамда газ баллонлари билан таъминлаш ишлари олиб борилмоқда

   “Ўздавнефтгазинспекция” Наманган вилоят бўлими мутахассислари томонидан тумангаз ходимлари билан биргаликда иш ташкил қилиниб кам таъминланган, якка-ёлғиз, бемор ётган аҳоли хонадонларини суюқ газ ҳамда газ баллонлари билан таъминлаш ишлари олиб борилди.

Жумладан “Ўздавнефтгазинспекция” номидан худудий бўлим ходимлари томонидан Чортоқ туманидаги кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам хамда маиший газ баллонлар тарқатилди.

Чортоқ тумани, “А.Навоий” МФЙ, Фаровон кўчаси, 30-уйда яшовчи фуқаро Хайитова Кимёхон, “А.Навоий” МФЙ, Фаровон кўчаси, 3 пр, 7-уйда яшовчи фуқаро Камалов Иброхим, “Юксалиш” МФЙ, Янгиобод кўчаси, 23-уйда  яшовчи фуқаро Халилов Рахимжон ларга  моддий ёрдам хамда маиший газ баллонлар тарқатилди.

Ҳамда Уйчи тумани, Тўрақўрғон туманларидаги бир қанча кам таминланган, бемор ётган ахоли хонадонлари ҳам суюқ газ ва газ балонлари билан таъминландилар.

“Ўздавнефтгазинспекция“ Наманган вилоят бўлими ходимлари томонидан юқоридаги тадбирлар хар куни давом эттирилмоқда

 

«Ўздавнефтгазинспекция» ахборот хизмати.

Сайтни ишлаб чиқиш бўйича ҳамкор Sarkor Solutions