+99871 268-04-50
Ишонч телефонлари
Ишлаш вақти: 09:00 дан 18:00 гача
Қабул кунлари: Душанбадан Жумагача


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 октябрдаги 815-сон қарори ижросини таъминлаш юзасидан “Ўздавнефтгазинспекция” биносида семинар-тренинг бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 октябрдаги  “Автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор станцияларини ривожлантириш, автотранспорт воситаларини  сиқилган газга босқичма-босқич ўтказиш ҳамда газ баллон усуналаридан хавфсиз фойдаланиш бўйича қўшимча  чора-тадбирлари тўғрисида”ги 815-сон қарори билан 2017-2022 йиллар давомида Республика ҳудудларида 178 та АГТКШлар қуриш ҳамда жами 800 467 дона авторанспорт воситасини сиқилган газга мослаштириш   режалаштирилган. Шунингдек, мазкур қарорда бугунги кунда фаолият юритаётган АГТКШлардаги “Жисмоний ва маънавий эскирган ускуналарни аниқлаш ва энергия тежамкор замонавий ускуналарга алмаштириш” бўйича таклифлар киритиш белгиланган.   

Мазкур қарор талабларини бажарилиши юзасидан жорий йилнинг 12 январь куни “Ўздавнефтгазинспекция” биносида “Ўздавнефтгазинспекция”нинг бош технологлари ва марказий испекторлик бўлими  ҳамда Тошкент шаҳар Тошкент вилояти бўлимлар бош технологлари  ва ходимлар ҳамда Жанубий Кореянинг «GTC Co., Ltd.» компании директори Енг Джун-Джанг ва компания ходимлари иштирокида компания томонидан  ишлаб чиқарилаётган автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларга ўрнатиладиган асосий ускуна ва жихозлар техник характеристикаси ва улардан фойдаланиш, Ўзбекистон Республикасида қонун ва техник меъёрий ҳужжатлар талаларига жавоб бериши мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди.

      

Йиғилишда компания томонидан ишлаб чиқарилаётган, компрессор агрегатлари, газни қуритиш, табиий  газ совутиш, сақлаш ва тарқатиш ускуналарининг меъёрий ҳужжатлар билан белгиланган тегишли кўрсаткичларига жавоб бериши ҳамда “қишлоқ ҳўжалик техникаларини сиқилган табиий газга мослаштириш ва уларга газ тўлдириш масаласи бўйича” кўчма шохобчаларнинг таркиб топган ускуна ва жихозларни қуввати ишлаш жараёнлари бўйича тушунчалар берилиб, амалдаги меъёрий ҳужжатларнинг техник  талабларига жавоб бериши масалалари  муҳокома қилинди.


«Ўздавнефтгазинспекция» ахборот хизмати.




Сайтни ишлаб чиқиш бўйича ҳамкор Sarkor Solutions