+99871 281-20-96
Ишонч телефонлари
Ишлаш вақти: 09:00 дан 18:00 гача
Қабул кунлари: Душанбадан Жумагача


“Ўзнефтгазинспекция” Бухоро ҳудудий бўлими томонидан нефт маҳсулотларини ноқонуний равишда сотилиши ҳолатларини олдини олиш бўйича олиб борилган ишлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Бухоро вилояти бошқармаси билан “Ўзнефтгазинспекция” Бухоро вилояти ҳудудий бўлими ҳамкорлигида 2019 йилнинг марть-июнь ойлари давомида олиб борилган тадбирлар “Олот” чегара божхона постига “Туркманистон-Ўзбекистон” йўналиши бўйича ҳаракатланаётган автотранспортлари орқали жами 16 475 литр дизель ёнилғиси “Йўловчи божхона декларацияси”га кўрсатмасдан яширинча олиб ўтаётганлиги аниқланиб, далилий ашё воситасида сақлаб қолинган ва ушбу дизель ёнилғиларидан сифат таҳлиллари ўтказиш мақсадида ГОСТ 2517-2012 рақамли Давлат андозаси талабларига мувофиқ намуналар олиниб, ноқонуний олиб ўтилаётган дизел ёнилғилари “Бухоро нефтбазаси” МЧЖга вақтинчалик сақлаш учун топширилди.

Худди шундай, тадбирлар Бухоро ИИБ ЖҚБ ходимлари ҳамкорлигида 2019 йилнинг марть-июнь ойлари давомида олиб борилганда, Пешкў тумани “Бобо Ҳожи” МФЙ Шовари маҳалласида яшовчи фуқаро Раззоқов Соли Қазоқовичнинг хонадонида ноқонуний сақланаётган жами 7 та 200 литрли бочкаларда жами 1300 литрдизел ёнилғиси ва жами 5 та 20 литрли пластмасса идишларда жами 100 литр автобензин махсулотини ноқонуний равишда сотиш мақсадида сақланиб келинаётганлиги, Қоракўл тумани “Дўстлик” МФЙ Хасанак қишлоғида яшовчи фуқаро Мухамедов Умеднинг хонадонида ноқонуний сақланаётган жами 6 та 200 литрли бочкаларда жами 1200 литрдизел ёнилғиси ноқонуний равишда сотиш мақсадида сақланиб келинаётганлиги аниқланиб, маҳсулотнинг сифат таҳлилиназорат-кимё лабораториясида олиб борилган ҳолда ноқонуний сақланиб келинаётган дизел ёнилғиси “Бухоро нефтбазаси” МЧЖга вақтинчалик сақлаш учун топширилиб, натижалари бўйича тузилган ҳужжатлар ваколат доирасида чора кўриш учун Бухоро ИИБ ЖҚБ юборилди.

656.png

Ўтказилган тадбирлар давомида фуқаролардан жами 100 литр АИ-80 русумли автобензин махсулоти ва 18 975 литр дизель ёнилғиси ноқонуний равишда сақланаётганлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган ҳолда чоралар кўриш учун ваколатли органларга юборилди.

"Ўзнефтгазинспекция" ахборот хизмати.



Сайтни ишлаб чиқиш бўйича ҳамкор Sarkor Solutions