+99871 281-20-96
Ишонч телефонлари
Ишлаш вақти: 09:00 дан 18:00 гача
Қабул кунлари: Душанбадан Жумагача


«Ўзнефтгазинспекция» ўтказаётган текширишларда газ ўғирлаш ҳолатлари фош этилмоқда

12ab12013f7ff7ac00142.jpg

2019 йил 1 январдан 15 августгача ҳаммаси бўлиб тегишли ҳужжатларсиз табиий газдан фойдаланиб келган 1 минг 763 нафар истеъмолчи аниқланди. Айбдорларга тегишли чора кўриш учун тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга топширилган бўлиб, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра ноқонуний тарзда фойдаланилган газ миқдори 39 млн. 780 минг куб. метрни яъни 40 млрд. сўмни ташкил этади.

Биргина август ойининг биринчи 15 кунида тегишли ҳужжатларсиз табиий газдан фойдаланиб келган 187 та улгуржи истеъмолчи аниқланган бўлиб, ноқонуний фойдаланилган газ ҳажми 3 млн. 200 минг куб. метрни, шуниндек 3 млрд. сумни ташкил этган.

6505102bb6903bea2d5f9.jpg

Мисол учун, Навоий вилоятининг, Кармана туманида табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётган пишган ғишт ишлаб чиқарувчи «Баҳор Интер Азия» корхонаси томонидан 417 минг куб метр газ ўғирлаган, шу билан бирга Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон туманида жойлашган «Жарқўрғоннефть» АЖга қарашли «Қумқўрғон Эстакадаси»да 213 минг метр куб газни қонунга зид тарзда истеъмол қилинган, шу каби холатлар оҳак ишлаб чиқарувчилари томонидан содир этилиб жумладан, «Қиробод мавжлари» МЧЖ (Бухоро вилояти, Қоракўл тумани) 75 минг куб метр газни талон-тарож қилган, «Орбита глобус» МЧЖ (Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани) томонидан 219 минг куб метр газ ўғирланган ва “Домтекс” МЧЖ томонидан (Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани) 330 минг метр куб табиий газдан ноқонуний фойдаланилгани маълум бўлди.

449ccef60d61044993684.jpg

Мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида юқоридаги каби қонунбузарликларни содир этган 101 та истеъмолчи фош этилиб, ўғирланган қимматбаҳо табиий газ миқдори 1 млн. 396 минг. куб. метрни ташкил этиши аниқланди.

«Ўзнефтегазинспекция» оммавий ахборот воситалари орқали жамоатчиликни хўжалик юритувчи субъектлар ва аҳоли томонидан табиий газдан фойдаланиш қоидаларига амал қилиниши ва бу борадаги қонунбузарликлар учун жавобгарлик чоралари кўрилиши ҳақида доимий тарзда хабардор қилиб бормоқда. Табиий газдек қимматбаҳо энергия манбаи миллий бойлигимиз бўлиб, ундан қонунга хилоф тарзда фойдаланиш, давлат манфаатларига сезиларли зарар етказиш ҳолатларига қатъий чора кўрилади.

Энергетика вазирлиги барча истеъмолчилардан табиий газдек қимматбаҳо хомашёни тежамкорлик билан сарфлашни ва бу борадаги қонунчиликка қатъий риоя этишни, ундан оқилона фойдаланишни сўрайди.

"Ўзнефтгазинспекция" ахборот хизмати.

Сайтни ишлаб чиқиш бўйича ҳамкор Sarkor Solutions