+99871 281-20-96
Ишонч телефонлари
Ишлаш вақти: 09:00 дан 18:00 гача
Қабул кунлари: Душанбадан Жумагача


Сирдарёда магистрал газ қувури портлади

Сирдарё вилояти ҳудудидан ўтган «Ховос-Фарғона» йўналишидаги магистрал газ қувурида портлаш содир бўлди. Айни вақтда тафсилотлар ўрганилмоқда

Жорий йил 25 август куни тахминан соат 10:30 ларда Ховос тумани Наврўз маҳалласига қарашли юқори дала қисмида, дала экин-майдони ҳудудидан ўтган «Ховос-Фарғона» йўналишидаги магистрал газ қувурида портлаш содир бўлди.

Бу хабарни Сирдарё вилояти ҳудудий газ таъминоти филиали навбатчилик қисми тасдиқлади. Берилган бирламчи маълумотларга кўра, жароҳат олганлар йўқ.


"Ўзнефтгазинспекция" ахборот хизмати.

Сайтни ишлаб чиқиш бўйича ҳамкор Sarkor Solutions