+99871 281-20-96
Ишонч телефонлари
Ишлаш вақти: 09:00 дан 18:00 гача
Қабул кунлари: Душанбадан Жумагача


“Ўзнефтгазинспекция” томонидан профилиактик тадбирлари натижасида 60 га яқин газдан ноқонуний фойдаланиш холатлари аниқланди

“Ўзнефтгазинспекция” томонидан жорий йилнинг 16 августидан 23 августига қадар Республика бўйича ўтказилган профилактика тадбирлари натижасида 60 дан ортиқ улгуржи истеъмолчиларининг 898 минг куб.метр яъни 780 млн.сўмдан ортиқ табиий газдан ноқонуний равишда фойдаланиб зарар етказганликлари аниқланди.

Жумладан, Навоий туманида жойлашган оҳак ишлаб чиқариш цехида 314 млн. сўмлик 315 минг куб. метр, Хоразм вилоятида жойлашган мактабгача таълим муассасалари, мехмонхоналар ҳамда оҳак ишлаб чиқариш цехларида жами 130 млн. сумдан зиёд 131 минг метр куб ҳамда Тошкент вилоятида жойлашган парранда фермаси ва оҳак ишлаб чиқариш цехида жами 75 млн. сумлик 124 минг метр куб табиий газдан ноқонуний фойдаланилганлиги аниқланди.

Ўтказилаётган профилактика тадбирлари ва аҳолининг оммавий ахборот воситалари орқали хабардор қилинишига қарамай қимматбаҳо “табиий газ” хом ашёсини ўғирлаш ҳолатлари, давом этмоқда.

Жорий йилнинг бошидан 1 минг 823 та табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган бўлиб, тегишли чоралар кўриш учун хужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топширилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 16-23 август кунлари аниқланган ноқонуний ишлатилган газнинг умумий ҳажми 890 минг метр кубдан зиёд бўлиб, 780 млн. сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.

“Ўзнефтгазинспекция” томонидан сиқилган ва суюлтирилган газдан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиш бўйича профилактик табирлар давом этмоқда.

 

“Ўзнефтгазинспекция” ахборот хизмати.

Сайтни ишлаб чиқиш бўйича ҳамкор Sarkor Solutions