+99871 200-11-14
Ишонч телефонлари
Ишлаш вақти: 09:00 дан 18:00 гача
Қабул кунлари: Душанбадан Жумагача


“Ўзнефтгазинспекция” томонидан Республика ҳудудига сифатсиз нефть маҳсулотлари кириб келишини олдини олиш ҳамда истеъмолчиларга етказиб берилаётган нефть маҳсулотларини сифатини доимий назорат қилиб бориш борасида амалга оширилаётган ишлар

Республика ҳудудига ташқаридан сифатсиз нефть маҳсулотларининг кириб келишини олдини олиш ҳамда истеъмолчиларга етказиб берилаётган нефть маҳсулотларини сифатини доимий назорат қилиб бориш мақсадида “Ўзнефтгазинспекция” томонидан доимий назорат ишлари ташкил этилган.

Биргина жорий йилнинг ўтган даври мобайнида АЁҚШ ва бошқа корхона-ташкилотларнинг 1 897 та мурожаатлари бўйича 3 205 та олинган намуналарга асосан таҳлиллар олиб борилган.

Ушбу таҳллилар натижаларига кўра 319 515 596 литр нефть маҳсулотларидан 1 937 968 литри сифатсиз эканлиги аниқланиб, сифатини тиклаш бўйича корхона ва ташкилотларга зарурий тавсияномалар берилди.

“Ўзнефтгазинспекция” томонидан лабораторияларда ўтказилаётган таҳлилларни шаффофлиги таъминлаш бўйича тизимли назоратни йўлга қўйган ва фаолиятлари доимий равишда танқидий таҳлил қилиб борилади.

Бундан ташқари ўтказилаётган таҳлилларни тезкор ва сифатли олиб бориш йўлида барча шарт-шароитлар яратиб берилган, жумладан жорий йилда нефть маҳсулотларини сифат кўрсаткичларини жахон стандарти талабларига мос равишда таҳлил қилиш учун 3 турдаги замонавий қурилмалар харид қилинган.

Ўзнефтгазинспекция ахборот хизмати

Сайтни ишлаб чиқиш бўйича ҳамкор Sarkor Solutions