+99871 200-11-14
Ишонч телефонлари
Ишлаш вақти: 09:00 дан 18:00 гача
Қабул кунлари: Душанбадан Жумагача


Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида бахтсиз ходисларни олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар доирасида амалга оширилаётган ишлар

Бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш ҳамда газдан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори қабул қилинган. Бу борада жойларда амалга оширилаётган ўрганиш ишларида “Ўзнефтгазинспекция”нинг ҳам иштироки таъминланган. Жумладан,

Жорий йилнинг май ойи давомида Республика комиссияси билан биргаликда ҳудудларда олиб борилган тадбирларда қатнашиб, фаолият кўрсатаётган автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари, газ тўлдириш станциялари ва пунктлари фаолияти билан шуғулланувчи 1 000 зиёд тадбиркор субъектларининг 8 000 дан ортиқ вакиллари иштирокида бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш юзасидан ҳавфсизлик талабларига қатъий риоя этилиши бўйича семинар ва профилактик тадбирлар ўтказилди.

Тадбирлар давомида жамият раҳбарлари ва техник ходимларга соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этиш юзасидан тушунтиришлар берилди ва 6 000 га яқин эслатма, қўлланмалар тарқатилди.

Танлов асосида 400 тага яқин автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида белгиланган тартиб қоидаларга риоя этилиши юзасидан ўткзилган профилактик ўрганишларда 50 та шохобчада камчиликлар аниқланди ва уларни бартараф этиш юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар берилди.

Маълумот учун, 4 та ҳолатда газ баллонларга 20 МПа дан юқори босимда газ тўлдирилаётганлиги, 12 та ҳолатда АГТКШ ҳудудига кириш жойида назорат постлари ташкил этилмаганлиги, 17 та ҳолатда АГТКШ ҳудудига автотранспортларни назоратдан ўтказмаган ҳолда киритилаётганлиги, 10 та ҳолатда газ босимини 20 МПа дан ошиб кетишини чегараловчи ҳимоя тизимлари ва 7 та ҳолатда газ намлигини аниқлаш ускуналари носозлиги каби камчиликлар аниқланган.

Ўзнефтгазинспекция ахборот хизмати

Сайтни ишлаб чиқиш бўйича ҳамкор Sarkor Solutions