+99871 200-11-14
Ишонч телефонлари
Ишлаш вақти: 09:00 дан 18:00 гача
Қабул кунлари: Душанбадан Жумагача


Иқтисодиёт тармоқларининг йирик энергия сарфловчи корхоналарида энергия самарадорлигини ошириш ва ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш юзасидан Республикамизда амалга оширилаётган ишлар

Мамлакатимизда ёқилғи-энергетика ресурсларидан самарали фойдаланишни рағбатлантириш, қайта тикланувчи энергия манбаларини мамлакат иқтисодиётига кенг жорий этиш, иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолига нефть маҳсулотлари ва газни узлуксиз етказиб беришни таъминлаш мақсадида Давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган қарор ва топшириқларда белгилаб берилган вазифалар босқичма-босқич амалга ошириб келинмоқда.

Бу борада Энергетика вазирлиги раҳбарлиги остида “Ўзнефтгазинспекция” томонидан ҳам бевосита корхоналарга борган ҳолда энергия ресурслардан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланиш борасида профилактик тадбирларда иштирок этиб қарор ижросини таъминлашга ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Амалий ишлар натижасида, 

2020 йилда йирик энергия сарфловчи корхоналар томонидан 1 млрд 339 млн м3 табиий газ иқтисодига эришилган, бу эса қарорда белгиланган прогноз кўрсаткичларга нисбатан 359 млн м3 га кўп ёки режа 136,7 фоизга бажарилган. Шунингдек, ушбу корхоналар томонидан 5,2 минг тонна нефть маҳсулотларини тежалишига эришилган ва ўз навбатида “Ўзнефтгазинспекция” томонидан бу борада оқсаётган баъзи корхоналарга алоҳида тушунтириш ва тавсиялар бериб бормоқда.

2021 йилнинг 1-ярим йиллигида йирик энергия сарфловчи корхоналар томонидан 643 млн м3 табиий газ иқтисодига эришилган, бу эса қарорда белгиланган прогноз кўрсаткичларга нисбатан 416 млн м3 га кўп ёки режа 282,67 фоизга бажарилган.

Шунингдек, ушбу корхоналар томонидан 6,9 минг тонна нефть маҳсулотларини тежалишига эришилиб, қарорда белгиланган прогноз кўрсаткичларга нисбатан 4,9 минг тонна кўп ёки режа 554,7 фоизга бажарилиши таъминланган.


Ўзнефтгазинспекция ахборот хизмати

Сайтни ишлаб чиқиш бўйича ҳамкор Sarkor Solutions