+99871 200-11-14
Ишонч телефонлари
Ишлаш вақти: 09:00 дан 18:00 гача
Қабул кунлари: Душанбадан Жумагача


Иссиқхона хўжаликлари куз-қиш мавсумида белгиланган талаблар асосида табиий газдан фойдаланади

“Ҳудудгаз Навоий” газ таъминоти филиалида 2021-2022 йиллар куз-қиш мавсумида иссиқхона хўжаликларининг табиий газдан фойдаланиш талабларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда “Ўзнефтгазинспексия” Навоий вилояти ҳудудий бўлими ва Филиал масъуллари шунингдек, вилоят ҳудудидаги мавжуд иссиқхона хўжаликлари раҳбарлари иштирок этди.


Йиғилишда вилоятдаги мавжуд рўйхат асосида белгиланган иссиқхона хўжаликларига куз-қиш мавсумида табиий газ етказиб берилишини таъминлаш масаласи кўриб чиқилди. Айтиш керак, жорий йил иситиш мавсумида вилоят бўйича жами 100 дан ортиқ иссиқхонага истисно тариқасида табиий газ йетказиб берилиши кўзда тутилган.


Тадбиркорларга табиий газ етказиб берилишида амал қилиниши лозим бўлган талаблар, жумладан, дебитор қарздорлик мавжуд бўлмаслиги, газни электрон ҳисобга олиш ускунасининг газ қувурининг уланиш нуқтасига ўрнатилиши, иситиш мавсумида табиий газдан фойдаланадиган иссиқхона объектларининг газ ҳисоблаш ускуналарига модем алоқа воситалари ўрнатилган бўлиши, истеъмолчи тегишли хулоса ва рухсатнома олиши зарурлиги айтиб ўтилди.

Шунингдек, соҳа мутахассислари аҳоли истеъмолчилари ва ижтимоий соҳа объектларини бир маромда табиий газ билан таъминлаш мақсадида магистрал ва тақсимловчи газ қувурларнинг технологик иш режимлари бузилганда, шунингдек, куз-қиш мавсумида ташқи ҳаво ҳароратининг кескин совуши даврида табиий газ етказиб бериш огоҳлантиришсиз тўхатилиши, бундай пайтда иссиқхона хўжаликлари томонидан захира ёқилғисининг жамғарилган бўлиши лозимлигини ҳам таъкидлашди.


Тадбир давомида тадбиркорлар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволлар билан масъулларга мурожаат қилишди. Шунингдек, иситиш мавсумида табиий газдан оқилона фойдаланиш бўйича огоҳлантириш хатлари ҳам тарқатилди.

Манба:  “Ҳудудгаз Навоий” газ таъминоти филиали матбуот хизмати

Ўзнефтгазинспекция ахборот хизмати


Сайтни ишлаб чиқиш бўйича ҳамкор Sarkor Solutions