+99871 200-11-14
Ишонч телефонлари
Ишлаш вақти: 09:00 дан 18:00 гача
Қабул кунлари: Душанбадан Жумагача


Табиий газдан оқилона ва хавфсиз фойдаланиш юзасидан тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилмоқда

photo_2021-09-14_10-26-46.jpg

Жорий йилнинг 14 сентябр куни “Ўзнефтгазинспекция” Наманган вилоят ҳудудий бўлими, “Ҳудудгаз Наманган” газ таъминоти филиали масъуллари иштирокида шаҳар ва тумангаз таъминоти бўлими мутахассислари ва тадбиркорларга 2020/2021 йиллар куз қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ишлари жадаллаштириш, кафолатланмаган мавсумий истеъмолчиларни хатловдан ўтказиб рўйхатини шакллантириш, мавсумий табиий истеъмолчиларини заҳира ёқилғи хўжалиги жамғарилиши ҳамда газдан фойдаланиш талабларига риоя қилинишига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

photo_2021-09-14_10-07-14.jpg

Йиғилишда 2020/2021 йиллар куз қиш мавсумига тайёргарлик бўйича шаҳар ва тумангаз таъминоти бўлимлари томонидан режадаги ишларни белгиланган муддатида якунлаш, жорий йилнинг 1 октябрга қадар мавсумий истеъмолчиларни хатловдан ўтказиш, рўйхатини янгидан шакллантириш, мавсумий истеъмолчилар томонидан заҳира ёқилғи хўжалиги жамғариш бўйича кўрсатмалар бериш бўйича тавсия ва топшириқлар берилди. Шунингдек аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини бир маромда табиий газ билан узлуксиз таъминлаш лозимлиги тушунтирилди.

Тадбиркорларга табиий газ етказиб берилишида амал қилиниши лозим бўлган талаблар, жумладан, шартнома тузмасдан газдан фойдаланмаслик, тузилган шартномани бандларини бажариш, олдиндан тўловларни амалга ошириш, дебитор қарздорлик мавжуд бўлмаслиги, газни ҳисобга олиш приборига автоматлаштирилган тизим модем алоқаси ўрнатилганлиги, газдан фойдаланиш бўйича тегишли хулоса ва рухсатномалар олиш, газдан хафвсиз ва оқилона фойдаланиш лозимлиги бўйича тушунтиришлар берилди.

Йиғилиш тадбир давомида шаҳар ва тумангаз газ таъминоти ходимлари ва тадбиркорлар мавзу юзасидан ўзларни саволлари билан масъулларга мурожаат қилишди.

Ўзнефтгазинспекция ахборот хизмати


Сайтни ишлаб чиқиш бўйича ҳамкор Sarkor Solutions