+99871 268-04-50
Ишонч телефонлари
Ишлаш вақти: 09:00 дан 18:00 гача
Қабул кунлари: Душанбадан Жумагача


БОШЛИҚ ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНАСИ

Ўзбекистон Президентининг Америка Қўшма Штатларига ташрифига доир

Ўзбекистон Президентининг Америка Қўшма Штатларига ташрифига доир

2017-09-18 | Сиёсат

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 18-20 сентябрь кунлари Америка Қўшма Штатларига ташриф буюради ва БМТ Бош Ассамблеясининг 72 сессияси умумий музокараларида нутқ сўзлайди.

Ўзбекистон Президенти Нью-Йорк шаҳрига ташрифи доирасида БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш, Халқаро валюта фонди тақсимловчи директори Кристин Лагард, Жаҳон банки гуруҳи президенти Жим Ён Ким ҳамда БМТ Бош Ассамблеясига ташриф буюрган бошқа давлат раҳбарлари билан учрашиб, музокаралар ўтказади.

Давлатимиз раҳбари, шунингдек, кенг доирадаги Ўзбекистон–Америка бизнес-форумида иштирок этади. Бизнес-форум якунлари бўйича икки давлат етакчи фирма ва компаниялари раҳбарлари ўртасида савдо-иқтисодий, молиявий-сармоявий соҳаларда кўплаб икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Сайтни ишлаб чиқиш бўйича ҳамкор Sarkor Solutions