Фарғона вилоятида коррупцияга қарши олиб борилаётган ишлар
“Ўзнефтгазинспекция”нинг 2022 йил 25-февралдаги 06-и/ч-сон буйруғига асосан Фарғона вилоят ҳудудий бўлимида жорий йилнинг 17 май куни Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш” тўғрисидаги ЎРҚ-419-сон Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида” ПФ-5618-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-5177-сон қарорига ҳамда коррупцияга қарши курашиш борасида инспекциянинг ички идоравий ҳужжатларининг ижроси юзасидан вилоят прокуратураси, Адлия бошқармаси ходимлари ва ИИБ испекторлари ҳамкорлигида йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда юқорида келтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти иштирокчилар эътиборига етказилди.
Ўзнефтгазинспекция ахборот хизмати